Тошкентда XII Халқаро ўзбек пахта ва тўқимачилик ярмаркаси бошланди. 

Бугун Ўзбекистон пойтахтида XII Халқаро ўзбек пахта ва тўқимачилик ярмаркаси бошланди.

Бу ҳақда хабар қилган кун.ўз сайтига кўра, “Ўзэкспомарказ” кўргазмалар залида бўлиб ўтаётган.савдо кўргазмаси «Ўзпахтасаноатэкспорт» холдинг компанияси, «Ўзбекенгилсаноат» АЖ, Ўзбекистон ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Товар-хом ашё биржаси, «Сифат» маркази ва бошқа идоралар томонидан ташкил этилган.

Савдо ярмаркаси доирасида, жаҳон пахта ва тўқимачилик бозорининг етақчи вакиллари билан ташкил этиладиган конференциялар ва учрашувларда Ўзбекистон ва дунёда пахта етиштириш, савдо ва инвестиция ҳамкорлигини кенгайтириш масалалари муҳокама этилади ҳамда қатор келишувлар имзоланади, дейилади хабарда.

Ўзбекистон пахта етиштиришда болалар ва катталар мажбурий меҳнатидан фойдаланиши боис дунёнинг Target, Walmart, C&A, Marks&Spencer, IKEA, H&M, Tesco дохил етакчи ширкатлари ўзбек пахтасига бойкот эълон қилган. Мажбурий меҳнатга барҳам берилмагунча, ўзбек пахтасини сотиб олишдан воз кечганини эълон қилган 150 чоғли ширкатнинг бозордаги умумий қиймати эса 1 триллион АҚШ долларидан ошади.