Путин допинг қабул қилишга мажбур касал спортчиларни алоҳида гуруҳга ажратишни таклиф қилди

Россиялик Fancy Bears ҳакерлар гуруҳи нуфузли спортчиларнинг ман қилинган моддаларни истеъмол қилишини фош этиши ортидан Россия президенти Владимир Путин касал атлетикачиларнинг бундай дорилардан фойдаланиши ҳақида ҳаммага маълумот берилиши кераклигини айтди.

11 октябрь куни бўлиб ўтган спорт форумида Путин “Бизга ҳозир маълум бўлганидек – Халқаро аксилдопинг агентлиги буни рад этмайди – ўнлаб ёки юзлаб спортчи ман қилинган моддаларни истеъмол қилмоқда. Биров буни биладими? Йўқ, ҳеч ким билмайди. Буни ҳаммаси яширин тарзда қилинади. Бутун тизимни яхшиласа бўлади, шундай қилиниши ҳам керак”, деди.

Россиялик 100 одан ошиқ спортчи ҳукумат қўллови билан допинг истеъмол қилгани учун бу йилги ёзги Олимпиада ўйинларидан четлатилган эди.

Ўшандан бери Россияга алоқадор эканлиги айтиладиган Fancy Bears ҳакерлар гуруҳи аксилдопинг агентлигининг соғлиғи туфайли ман қилинган дориларни истеъмол қилиши мумкин бўлган олимпиадачилар ҳақидаги ҳужжатларини оммага эълон қилиб келади.

Путин “Агар бундай давом этадиган бўлса, фақатгина астма каласига чалинганлар ёки бошқа сурункали касалга йўлиққанлар катта спорт мусобақаларида ғалаба қозонади”, деди.

Президент ман қилинган модда истеъмол қилиши мумкин бўлган тиббий муаммога йўлиққан спортчиларни “алоҳида туркумга” киритиш ёки улар ўртасида алоҳида мусобақа ўтказиш кераклигини айтди.