Таиландни 70 йил бошқарган қирол вафот этди

Таиланд қироли Пхумипон Адульядет

Бангкокда Таиланд қироли Пхумипон Адульядет вафот этди.

Бу ҳақдаги расмий маълумотга таяниб хабар қилган Рейтер агентлигига кўра, Таиланд қиролининг ёши 88 да эди.

1946 йилдан буён тахтда ўтирган Пхумипон Адульядет Таиландни энг узоқ муддат давомида бошқарган монархдир.

Қиролнинг соғлиги ёмонлашгани тўғрисидаги хабарлар дам олиш кунларида пайдо бўлган эди. Чоршанба оқшомида монархнинг аҳволи нобарқарор эканлиги хабар қилинди ва у ётган касалхона олдида минглаб таиландликлар йиғилди.

Пхумипон Адульядет 1927 йилнинг 5 декабрида АҚШнинг Массачусетс штатида туғилган, кейинроқ Таиландга қайтгач, 1946 йилда акаси вафот этгач тахтга ўтирган.