Россия ҳарбий учоқлари Ҳалабни яна бомбардимон қилди

Россия Ҳалабни бомбардимон қилган пайтда 9 ёшли Ходи Мустафо Хаббуш вайроналар остида қолган эди.

Россия ва Сурия ҳарбий самолётлари 13 октябрь куни Ҳалабни яна бомбардимон қилди.

Агентликларнинг хабар беришича, Ҳалабнинг шарқий қисмига ҳаводан 20 мартадан кўпроқ ҳужум уюштирилди.

Бомбардимонлар оқибатида тинч аҳоли вакилларидан 7 киши ҳалок бўлган. Лондонда жойлашган Сурия инсон ҳуқуқлари обсерваториясининг хабар беришича, Ҳалабни замбаракалар билан ўққа тутиш пайтида яна 4 одам ўлдирилган.

Сўнгги ҳафтада Сурияда беш йилдан бери давом этаётган ватандошлар уруши давомида биринчи марта Ҳалаб шаҳри кучли равишда бомбардимон қилинди.

Хабарларга кўра, 19 сентябрдан бери Россия ва Сурия ҳарбий учоқларининг бомбардимонлари оқибатида Ҳалабда тинч аҳоли вакиллари бўлган 358 одам, жумладан, юз нафар бола ҳалок бўлган.