Ўзбекистон билан Афғонистон ўртасида экстрадиция тўғрисида битим имзоланди

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги

2016-йилнинг 17-октябр куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 43-сессиясида иштирок этиш учун Тошкент шаҳрига келган Афғонистон Ислом Республикаси Ташқи ишлар вазири Салоҳиддин Раббони билан учрашди.

Учрашув доирасида вазирлар Ўзбекистон Республикаси билан Афғонистон Ислом Республикаси ўртасида ушлаб бериш (экстрадиция) тўғрисида битим имзоладилар.

Бу ҳақда хабар қилган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматига кўра, мулоқот чоғида икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалалари муҳокама қилинган ва ҳамкорликни янада ривожлантиришдан икки томон ҳам манфаатдор эканлиги таъкидланган.