Забивака лақабли бўри ЖЧ 2018 рамзи сифатида танланди

Забивака лақабли бўри Россияда ўтадиган 2018 йилги футбол бўйича жаҳон чемпионатининг рамзи сифатида танланди.

У сўровномада 52,8 фоиз овоз тўплади. Финалда бўридан ташқари, мушук ҳамда амур йўлбарси иштирок этди.

Футбол бўйича навбатдаги жаҳон чемпионати 2018 йил 14 июндан 15 июлга қадар Россиянинг 11та шаҳрида ўтказилади.