Гуманитар танаффусдан сўнг яна Ҳалабни бомбардимон қилиш бошланди

Ҳалаб шаҳридаги кўча.

Суриянинг Ҳалаб шаҳрида Дамашқ ва унинг асосий иттифоқчиси Россия томонидан эълон қилинган 72 соатлик гуманитар танаффусдан сўнг жанглар қайта бошланди.

Сурия инсон ҳуқуқлари мониторинг маркази 23 октябрь куни Ҳалабнинг исёнчилар назорат қилаётган шарқий қисми ҳаводан ва ердан туриб бомбардимон қилинганини билдирди. Хабарда айтилишича, жангларда камида 20 жанггари ўлдирилган.

Россия 20 октябрда Ҳалабда гуманитар танаффус эълон қилган эди. Сурия армияси Ҳалабдан одамлар ва исёнчилар чиқиб кетиши учун 8та йўлак очиб берган. Бироқ жуда оз одамларгина битта йўлакдлан фойдаланиб шаҳарни тарк этгани айтилмоқда.

БМТнинг билдиришича, Ҳалабнинг жанглар кетаётган ҳудудларида 250 мингдан ортиқроқ одам яшамоқда.