Франция полицияси Кале шаҳри яқинидаги муҳожирлар лагерини тозалай бошлади

Полиция ходимлари лагердаги муҳожирларни Каледаги қайд этиш марказига пиёда кузатиб бормоқда. 2016 йил, 24 октябр

24 октябрь куни 1200 дан ошиқ полиция ходими 6500 дан ошиқ муҳожир яшаётган аянчи аҳволдаги лагерни тозалаш амалиётини бошлади.

Полиция ходимлари лагердаги муҳожирларни Каледаги қайд этиш марказига пиёда кузатиб бормоқда.

Франция суди ўтган ҳафтада маъқуллаган ушбу амалиёт бир ҳафта давом этади.

Расмийлар Британияга ўтиш ниятида Африка, Яқин Шарқ ҳамда Марказий Осиёдан борган муҳожирларни Франция бўйлаб жойлашган муҳожир марказларига юборишни режалаштирмоқда.

Бундай марказларда муҳожирлар расмий равишда уларга бошпана берилишини сўрашлари мумкин.