Москва Украинадаги ЕХҲТнинг полиция миссияси режасини “чала” деб ҳисоблайди

Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков.

Москва Украина шарқида ЕХҲТ полиция миссияси уюштириш ғоясини қўллаб-қувватлайди, бироқ у яқин орада ташкил этиши мумкинлигига шубҳа билан қарайди.

Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков журналистларга Россия президенти Владимир Путин “миссияни ташкил қилиш ғоясига муҳтамал розилик билан жавоб қилган”ини билдирди. Бироқ, Песковга кўра, ҳозирги пайтда ЕХҲТда миссияни қай шаклда ташкил этиш, қаёққа жойлаштириш ва ҳ. ҳақида муайян тушунча йўқ.

Луганск ва Донецк вилоятларидаги айирмачилар бу режага қарши чиққанлар. Режа 20 октябрь куни Берлинда бўлиб ўтган халқаро музокаралар чоғида муҳокама қилинганди.

Киев ва халқаро ҳамжамият тасарруфида далиллар кўпайиб бораётганига қарамай, Россия Украинадаги айирмачиларга ҳарбий кўмак кўрсатаётганини рад қилиб келмоқда. БМТ маълумотларига кўра, Донбассда 2014 йил апрелидан буён давом этаётган тўқнашувларда 9600 нафардан зиёд одам ҳалок бўлган.