Машҳур масхарабоз Олег Попов вафот этди

Олег Попов

Машҳур рус масхарабози, СССР халқ артисти Олег Попов чоршанба куни Ростов-Дон шаҳрида 87 ёшида вафот этди. Бу ҳақда ТАСС Москва Катта цирки директори Эдгард Запашнийга таяниб хабар қилди.

Олег Попов циркдаги фаолиятини 1951 йили эквилибристликдан бошлаган. Кейинчалик “Қуёш масхарабози” сифатида танилган.

1991 йилдан буён Попов Германиядаги Эглофштайн шаҳрида яшаган ва шу шаҳардаги циркда “Бахтиёр Ханс” тахаллуси билан ишлаган.

Россияга Олег Попов 2015 йил июнида, Германияда 24 йил яшаганидан сўнг қайтган ва Россия шаҳарларида цирк томошаларида қатнашаётган эди.