Обама президентликдан кетгунига қадар Украинада барқарорлик ўрнатишни истайди

Обама ва Путиннинг Перу саммитидаги қисқа учрашуви.

АҚШ президенти Барак Обама январь ойида ўз ваколатларини янги сайланган президентга топширгунига қадар тинч музокаралар йўли орқали Украинада барқарорлик ўрнатишни истайди.

Бу ҳақда Обама Перуда ўтган Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти саммити доирасида ўтказган матбуот анжумани чоғида маълум қилди.

Обама ўз сўзида Эрон Ва Россияни Суриядагиватандошлар уришидаги иштирокини қаттиқ танқид қилди.

Шундан сўнг Обама Украина масаласида Россия президенти Владимир Путин билан суҳбатлашганини билдирди.

“Мен Путинни рус музокарачилари Франция, Германия ва Украина билан ҳамкорлик қилиши лозимлигига ишонтиришга ҳаракат қилдим”, деди Обама.

Аввалроқ Путин ва Обама саммит доирасида тўрт дақиқа суҳбатлашгани ва суҳбат давомида Обама Путинни Украина масаласида эришилган Минск шартномаси шартларини бажаришга чақиргани хабар қилинган эди.