Қобулда шиалар масжидига қилинган ҳужумда камида 27 одам ҳалок бўлди

Афғонистон расмийларининг билдиришича, Қобулда жойлашган шиа масжидида амалга ошрилган худкуш ҳужумида камида 27 одам ҳалок бўлган.

Қобул полициясининг Жиноий тергов бўлими етакчиси Фрайдон Обайдий 21 ноябрь куни амалга оширилган ҳужумда 35 одам тан жароҳат олганини айтди.

Ҳужум шаҳар ғарбида жойлашган Бақир ул-Ўлим масжидида, одамлар ибодатга тўпланган пайтда содир бўлган.

Ҳозирча ҳеч бир гуруҳ ҳужум учун масъулиятни ўз бўйнига олгани йўқ.