Ироқда худкуш ҳужумда 100дан зиёд одам ҳалок бўлди

Ироқда террорчилик ҳаракатлари тез-тез содир этилмоқда.

Ироқ пойтахти Бағдоддан 100 километр узоқликда жойлашган ёнилғи қуйиш шаҳобчасида уюштирилган худкуш ҳужум оқибатида камида 100дан зиёд одам ҳалок бўлди, яна шунча одам яраланди.

24 ноябрь куни тарқатилган расмий хабарда айтилишича, худкуш ёнилғи қуйиш шаҳобчасига юк машинасида кириб келган ва шу ердаги ресторан олдида портлашни содир этган.

Ҳалок бўлганларнинг асосий қисми Арбайин байрами муносабати билан Карбалони зиёрат қилиб қайтаётган одамлар бўлган. Уларнинг орасида эронликлар кўпчиликни ташкил қилади.

Ҳужум учун масъулиятни “Исломий давлат” гуруҳи ўз зиммасига олди.