Россия украин зобитлари устидан жиноят иши очди

Автомобиль следственного комитета РФ

Россия прокуратураси , Москва иддаосича, "Украина шарқида содир этган уруш жиноятлари" учун бу мамлакат хавфсизлик агентликлари устидан жиноият иши қўзғади.

Россия Тергов қўмитаси матбуот котиби Светлана Петренко 28 ноябрь куни журналистлар билан учрашиб, Россия айбловчилари Украина ҳарбий кучлари томонидан оддий фуқароларнинг ўққа тутилганини кўрсатувчи “аввал маълум бўлмаган” ҳолларни аниқлашганини билдирди.

Петренко шу сабаб олти украин қўмондонига қарши жиноий иш қўзғатилганини билдирд. Улар орасида полковник Олександр Грузевич, подполковник Михайло Драпати, полковник Сергей Панченко, полковник Володимир Горбатнюклар бор.

Россия бу қўмондонларни “жанг қилишнинг ман этилган йўл ва услубларидан фойдаланишда” айбламоқда.

Петренконинг айтишича, бу офицерлар “Украина мудофаа вазирилигининг юқори лавозимли расмийларининг шубҳасиз жиноий бўлган буйруқларини бажарган”.

Украина Москва айбловларига ҳали жавоб қайтаргани йўқ.

БМТ маълумотларига кўра, 2014 йилнинг апрелида Киев ҳамда Россия дастаклаётган айирмачилар ўртасида бошланган уруш 9600 дан ошиқ одам умрига зомин бўлган.