Тошкент метроси қурилишини давом эттириш учун 2017 йилдан 2020 йилгача ҳукумат томонидан 295 млн доллар ажратилади.
Kun.uz нашрининг якшанба куни билдиришича, мазкур маблағ ҳисобидан узунлиги 10 км бўлган 8та бекатдан иборат иккита лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган.
Бугунги кунда Тошкент метроси Юнусобод йўналишида 2 та станция барпо этилмоқда. Сергели туманига олиб борувчи ерусти метроси қурилиши ҳам бошланган.
Тошкент метросини ривожлантириш лоийҳаси доирасида яқин келажакда яна 30 метро бекати қурилиши режалаштирилмоқда.