Технологик гигантлар ўз саҳифаларидан террор пропагандасини ўчиришга келишди

YouTube, Facebook, Twitter ва Microsoft ширкатлари террорчилик тарғиб қилинган материалларни ўз веб саҳифаларидан олиб ташлаш борасида янги йилдан бошлаб бирга ишлашларини эълон қилди.

Мазкур ширкатлар эълон қилган қўшма баëнотга кўра¸ улар маълумотлар умумий базасини ташкил этиб¸ ўз саҳифаларидан олиб ташланган экстремистик материалларга оид маълумотни бир-бирлари билан ўртоқлашади. Бундай ҳамкорлик¸ айтилишича¸айни материалларни бошқа сайтлардан зудлик билан ўчиришга асос бўлади.

Мутахассислар таъкидича¸ ижтимоий тармоқлар “Исломий давлат” каби террор гуруҳлари учун одам ëллашнинг қудратли воситасига айланган ва бу гуруҳ айни восита орқали дунëнинг турли бурчагидаги тарафдорларини террор хуружлари уюштиришга сафарбар қилмоқда.

Бундай ҳужумлар кўпайиб бораëтгани ортидан¸ технологик ширкатлар Ғарб ҳукуматларининг бундай материалларни олиб ташлаш босими остида қолди. YouTube ва Facebook экстремистик постларни автоматик олиб ташлашга киришди¸ Twitter эса февраль ва август ойлари давомида 235,000 акаунтни тўхтатиб қўйди.