Ўзбекистон 27 давлат ватандошларига визасиз “яшил коридор” очади

Шавкат Мирзиëв 2 декабрь куни қўл қўйган “Ўзбекистон Республикаси сайёҳлик соҳасини ривожлантиришни тезлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ 27 давлат сайёҳлари келаси йил апрелидан бошлаб Ўзбекистонга визасиз боришлари мумкин.

Қарорга кўра¸Ўзбекистонга 15 мамлакат сайёҳлари мутлақ визасиз кира олади. Яна 12 давлатнинг 55 ёшдан ошган сайёҳлари эса¸ Ўзбекистонга кириш пунктларида 50 АҚШ доллари миқдорида кириш йиғимини тўлайди ва давлат бюджетига ўтадиган бу йиғим тўланганини тасдиқловчи ҳужжат мамлакатга кириш учун асос бўлиб хизмат қилади.

1 апрелдан Австралия, Австрия, Буюк Британия, Германия, Дания, Испания, Италия, Канада, Люксембург, Нидерландия, Корея Республикаси, Сингапур, Финляндия, Швейцария ва Япония ватандошлари Ўзбекистонга визасиз кирадилар.

Бельгия Қироллиги, Индонезия, ХХР (сайёҳлик гуруҳлари таркибида), Малайзия, АҚШ, Вьетнам, Исроил, Польша, Венгрия, Португалия ва Чехиянинг 55 ёшдан ошган фуқаролари эса¸ Ўзбекистонга кириш пунктларида 50 долларлик йиғимни тўлаб¸ мамлакат ҳудудида 30 кунгача сайëҳат қилиш имконига эга бўладилар.