Суриянинг Ҳалаб шаҳрида ўт очишни тўхтатишга доир янги келишув кучга кирди

Ҳалабда жанг қилаётган тарафлар ўт очишни тўхтатишга янги келишув ортидан шаҳарда отишмалар тўхтагани хабар қилинмоқда. Россия ва Туркия ёрдами билан аввалроқ эришилган оташкесим 14 декабрь куни барбод бўлган эди.

Аммо исёнчиларга янгидан келишувга эришилганини ва шаҳарнинг шарқий қисмидан оддий фуқаролар эвакуация қилинишини билдиришди. Сурия ҳукуматига яқин манбалар эвакуацияни бошлашга тайёргарлик кўрилаётгани ҳақида хабар қилди.

Британиядаги "Сурия инсон ҳуқуқлари обсерваторияси" тиббий ёрдамга муҳтож одамлар Ҳалаб шарқини тарк эта бошлаганини билдирди.

Россия эса ўз аскарлари президент Владимир Путин буйруғи билан исёнчиларни шаҳар шарқидан олиб чиқишга тайёргарлик кўраётгани ҳақида хабар қилди.

Сурия расмийлари исёнчилар ва уларнинг оилаларини Идлиб шаҳрига эвакуация қилишда уларнинг хавфсизлигини таъминлашга кафолат беришди.