Сурия армияси Ҳалабни тўла назоратига олганини билдирди

Ҳалаб шарқини тарк этаётган исёнчилардан бири, 2016 йил 22 декабри.

Сурия президенти Башар Асадга содиқ ҳарбийлар исёнчиларнинг сўнгги гуруҳи Ҳалабни тарк этганидан сўнг шаҳар тўлалигича улар назорати остига ўтгани ҳақида билдирдилар.

Сурия давлат телеканалининг хабар қилишича, кўп йиллик тўқнашувлардан кейин Ҳалабни ҳукумат назоратига қайтариш кафолати остида тузилган битимга мувофиқ, 22 декабрь куни шарқий мавзелардан мухолифатчиларнинг сўнгги гуруҳи ва оилалари эвакуация қилинган.

Халқаро Қизил хоч қўмитаси маълумотларига кўра, сўнгги ҳафтада Ҳалаб шарқидан 30 минг чоғли одам олиб чиқиб кетилган.

Оташкесим сулҳига Сурия президенти Башар Асад кучлари ва уларнинг иттифоқчилари исёнчиларни шарқий Ҳалабнинг катта қисмидан сиқиб чиқарганидан кейин эришилганди.

Тинч аҳоли орасида қурбон кўп бўлгани учун бу ҳужумлар БМТ, АҚШ ва инсон ҳуқуқлари томонидан кескин танқид қилинган. Кўҳна Ҳалаб ҳукумат кучлари ва исёнчилар ўртасидаги уруш туфайли 2012 йилда иккига ажралиб қолганди.