Эрон Boeing самолётлари учун 16,6 миллиард долларнинг ярмини тўлайди

Эрон ва Boeing расмийлари шартнома имзоламоқда.

Эрон АҚШнинг Boeing ширкатидан сотиб олинадиган 80 самолёт учун шартномада кўрсатилган 16 миллиард долларнинг фақат ярмини тўлайди. Бу ҳақда IRNA агентлиги Эрон транспорт вазири Асхар Кашанга таянган ҳолда 25 декабрь куни хабар тарқатди.

“Boeing IranAir билан шартнома қиймати 16 миллиард 600 миллион доллар эканини маълум қилди. Бироқ Boeing сотмоқчи бўлган 80 самолёт нархи бу пулнинг 50 фоизини ташкил қилади”, деб билдирган Кашан.

Boeing ҳозирча вазирнинг бу баёнотига шарҳ бермади. Бироқ ширкат аввалроқ шартнома каталогдаги нархларга асосан имзоланганини билдирган эди.

Boeing ва Эрон ўртасида шартнома шу йилнинг 11 декабрида имзоланган.