Ўзбекистонда Сингапур билан ҳамкорликда кимёвий ўғитлар ишлаб чиқарилади

"Самарқандкимё" заводи.

Ўзбекистонда Сингапурнинг Indorama компаниялар гурҳи билан ҳамкорликда Indorama Kokand Fertilizers қўшма корхонаси ташкил этилди.

Podrobno.uz нашрининг хабар беришича, Қўқондаги суперфосфат заводи базасида ташкил этилган мазкур қўшма корхона энг замонавий технологиялар асосида минерал ўғитларнинг янги турларини ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилади,

Хабарда айтилишича, бунга қадар Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмаган дикальцийфосфат, калий сульфат ва азотли калий ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.

Янги қўшма корхонада Сингапур улуши 75 фоизни ташкил қилади. Мазкур лойиҳа учун Indorama компаниялар гурҳи 80 миллион доллар сармоя ётқизади. Лойиҳа беш босқичда беш йил давомида амалга оширилади.