Франция президенти Бағдодга келди

Франция президенти Франсуа Олланд

Франция президенти Франсуа Олланд жиҳодчиларга қарши курашда Бағдодга ёрдам бераётган халқаро коалиция иштирокчилари - француз аскарлари билан учрашиш учун Бағдодда келди.

Олланд "Ислом давлати" террор гуруҳига қарши кураш учун халқаро коалиция ташкил қилинганидан икки ярим йил ўтиб, бу коалицияга кирган давлатлар еткчиларидан Ироққа келган биринчисидир.

Олландга Франция мудофаа вазири ҳамроҳлик қилмоқда.

Франция учоқлари шу кунгача жиҳодчиларга қарашли деб ишонилган нишонларга ҳаводан минг марта зарба берган.

Ироқда “Ислом давлати” террор гуруҳи назорати остида бўлган Мосулга ҳужум қилишга кўмак бераётган франциялик 500 ҳарбий маслаҳатчи бор.