Ҳиротда шиа мусулмонлари норозилик намойиши ўтказди

Ҳиротдаги шиалар намойиши.

Юзлаб шиа мусулмон 3 январда Афғонистон ғарбида радикаль гуруҳлар томонидан зўравонлик ҳолатлари кўпайганига қарши норозилик намойиши ўтказди.

Улар “Афғонистон душманларига ўлим” деган шиор остида зўравонликларда ҳалок бўлган яқинлари ва дўстларининг фотосуратларини кўтариб Ҳирот ҳокимиятига юриш қилди.

Эрон билан чегарадош бўлган Ҳирот вилоятида сўнгги пайтларда шиа масжидларга ҳужумлар кўпайди. 1 январь куни содир этилган сўнгги ҳужумда эса масжид имоми ҳалок бўлган ҳамда беш номозхон яраланган.