Тошкент метросининг Юнусобод йўналишини 2019 йилгача қуриб битказиш режаланмоқда

Тошкентда метро қурилиши кетаётган жой.

Бу борада 4 январь куни маълумот тарқатган Молия вазирлигининг билдиришича, қурилишга 124 миллион 800 минг доллар маблағ ажратилди.

Мазкур маблағнинг 72 миллион доллари давлат бюджетидан, 52 миллион 800 минг доллари эса Ўзбекистон қайта қуриш ва тараққиёт жамғармаси кредитларидан берилади.

Жами Тошкентда янги метро бекатларини қуриш ишларига яқин уч-тўрт йил ичида 300 миллион доллар маблағ сарфланиши кутилмоқда.

Бугунги кунда Тошкент метроси учта йўналишда 29 бекат бўйлаб ҳаракатланмоқда. Тошкент метросининг узунлиги 39 километрни ташкил қилади.

Ўзбекистон ҳукумати қарори билан Тошкент метросига 2022 йилнинг 1 январигача солиқ имтиёзлари берилган.