Ўзбекистонда фармацевтика индустриал ҳудудлари ташкил этилади

Ўзбекистонда тўртта фармацевтика индустриал ҳудуди ташкил этиш режалаштирилмоқда. Бу борадаги президент Фармони лойиҳаси халқ муҳокамасига қўйилди.

Лойиҳада таъкидланишича, Сурхандарёнинг Бойсун туманида “Бойсун –фарм”, Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида “Бўстонлиқ-фарм”, Жиззах вилоятининг Зомин туманида “Зомин –фарм”, Сирдарё вилояти Сирдарё туманида “Сирдарё-фарм” индустриал ҳудудлари ташкил этиш режаланган.

Мазкур ҳудудлар камида 30 йил фаолият юритади. Бу муддат яна узайтирилиши мумкин. Фармацевтика индустриал ҳудудларида сармоялар ҳажмига қараб уч йилдан ўн йилгача солиқ ва бож тўловларидан имтиёзлар амал қилиши назарда тутилмоқда.