Тамаки чекишдан ўлаётганлар сони 2030 йилда 8 миллион одамга етади

Тамаки чекиш жаҳон иқтисодиётига ҳар йили 1 триллион доллар зиён келтирмоқда ва 2030 йилга келиб бу зарарли иллатдан ўлаётганлар сони бугунгига қараганда кўпаяди.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва АҚШ миллий онкология институти ўткизган тадқикот натижасида мана шундай хулосага келинди.

Сешанба куни эълон қилинган тадқиқотда айтилишича, иқтисодиётга келтирилаётган зарар тамаки маҳсулотларига жорий қилинган акциз даромадидан бир неча баробарга кўпроқдир. Масалан, 2013-2914 йилда тамаки акцизидан жаҳон давлатлари 269 миллиард доллар даромад кўрган.

“Ҳозирда тамаки маҳсулотлари билан боғлиқ ўлимлар сони йилига 6 миллионни ташкил этаётган бўлса, 2030 йилга келиб бу рақам 8 миллионга етади. Бу ўлимларнинг 80 фоизи кам ва ўртача даромадга эга маамлакатларда юз беради”, дейилади ҳисоботда.