Афғонистон парламенти олдидаги портлашда 38 одам ҳалок бўлди

Портлаш бўлган жойдан ярадорлар олиб чиқилаётган пайт.

Афғонистон пойтахти Кобулда 10 январь куни парламент биноси олдида содир этилган иккита портлашда камида 38 одам ҳалок бўлди, 70дан кўпроқ одам яраланди.

Шу куни Қандаҳордаги ҳукуматга қарашли меҳмонхонада содир этилган портлашда камида 5 киши ҳалок бўлди, жумладан, вилоят ҳокими ва Афғонистондаги Бирлашган Араб Амирликлари элчиси яраланди.

Кобулдаги биринчи портлаш кечки соат 4ларда юз берди. Худкуш парламент биноси олдида ўзини портлатди. Шундан сўнг парламент олдида бомба ўрнатилган автомашина портлатилган.

Портлашлар учун масъулиятни Толибон ўз зиммасига олгани айтилмоқда.