Жаҳон банки: Ўзбекистонда бу йил ЯИМ ҳажми ўсиши 7,4 фоизни ташкил этади

Ўзбекистонда 2017 йили ялпи ички маҳсулот ўсиши 7,4 фоизни ташкил этади. Бу ҳақда Жаҳон банкининг 10 январь куни ёйинланган “Жаҳон иқтисодиёти истиқболлари” ҳисоботида айтилади.

Банк экспертлари тахминича, Ўзбекистонда иқтисодий ўсиш 2018 ва 2019 йилларда ҳам 7,4 фоиз даражасида қолади.

Жаҳон банки маълумотларига кўра, 2016 йилда Ўзбекистонда ялпи ички маҳсулот ҳажми 7,3 фоизга ошган.