Саратовда содир бўлган автоҳалокат қурбонларидан 2 нафари -ўзбекистонлик

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ФВ вазирлиги хабар қилди.

Вазирликка кўра, 15 январь куни соат 01.32 (Москва вақти билан) да “Нижний Новгород-Саратов” 1Р-158 автомобил йўлининг Саратов области ҳудудидан ўтувчи 547 километрида юк автомобили ҳамда енгил автомобил иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

ЙТҲ натижасида 7 киши ҳалок бўлган. Улар орасида 2 нафар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бор.

Ҳалок бўлган фуқаролар:

1. Людмила Базарова, 1975 й.
2. Зайнутдин Абдусаланов, 1992.

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда ҳалок бўлганларнинг яқинларига зарурий ёрдам кўрсатиш чоралари кўрилаётганини хабар қилди.