АҚШ вице президенти Жо Байден Трампнинг Киевни қўллаб-қувватлашига умид билдирди

АҚШ вице президенти Жой Байден Украина президенти Петро Порошенко билан. 2017 йил, 16 январ.

АҚШ вице президенти Жой Байден Киевга қилган сафари давомида халқаро ҳамжамиятни “Россия агрессияси” олдида ҳамжиҳатликка чақирди.

Украина президенти Петро Порошенко билан сўзлашувларидан сўнг қилган чиқиши чоғида АҚШ вице президенти Американинг янги президенти Дональд Трамп Киевни ҳамкор сифатида қўллаб-қувватлашига умид билдирди.

АҚШ вице президенти Жой Байден Киевга Украина раҳбарияти билан сўзлашувлар ўтказиш ва Вашингтоннинг қўлловини намойиш қилиш учун келгани айтилди. Байден АҚШ ва мустақил Украина билан дипломатик алоқалар ўрнатилганига 25 йил тўлиши муносабати билан Киевга келди.

Байден Киевда Украина бош вазири Владимир Гройсман билан ҳам учрашди. АҚШ вице президенти Украина раҳбариятини коррупцияга қарши курашни кучайтиришга чақирди.