Қозоғистон президенти маъмуриятининг собиқ мулозимлари ҳибсга олинди

Бағлан Майлибаев

Қозоғистон президенти маъмурияти бошлиғининг собиқ ўринбосари Бағлан Майлибаев ҳибсга олинди.

Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитасининг маълум қилишича, шунингдек, президент маъмурияти ички сиёсат бўлими мудирининг собиқ ўринбосари Николай Галихин ҳибсга олинган.

Ҳар иккала собиқ мулозим “давлат сирларини ноқонуний тўплаш, тарқатиш ва ошкор қилишда” гумон қилинмоқда.

Озодлик радиоси қозоқ хизматининг Қиозоғистон МХҚ сига таяниб хабар қилишича, Остона шаҳар суди санкцияси билан ҳибсга олинган мулозимлар тергов изоляторида сақланмоқда.

Олдинроқ Қозоғистон иқтисодиёт вазири Қуандиқ Бишимбаев пора олганликда, Давлат пенсия жамғармаси раҳбари Руслан Ерденаев йирик миқдордаги маблағни ўзлаштирганликда гумон қилиниб ҳибсга олинган эди.

Декабрнинг охирида МХ қўмитаси ўзининг собиқ раиси Нартай Дутбаевни давлат сирларини ошкор қилишда айблаб қўлга олган. Дутбаев билан бирга бир неча дипломат ҳам ҳибсга олинган.