Ўзбекистонда ажралиш жараёни соддалаштирилиши айтилмоқда

Иллюстратив сурат.

Ўзбекистонда ажралишларни суд орқали амалга ошириш жараёни енгиллаштирилиши кўзда тутилмоқда.

Sputnik нашрининг 18 январь куни маълум қилишича, Тошкент ҳокимиятидаги исми очиқланмаган манба яқин орада ажралиш тўғрисидаги қонунчилик моддаларига ўзгартишлар киритилиши кутилаётганини айтган.

Бугунги кунда судлар дастлаб ажралиш масаласини кўриб чиқади. Шундан сўнг болалар кимга берилиши, ундан кейин эса мулкни бўлиштириш масаласи кўрилади.

Қонунчиликка киритилаётган ўзгартишларда эса судлар бу масалаларнинг барчасини битта жараёнда кўриб чиқиши таклиф этилади.

Ўтган йили Ўзбекистонда 29 минг 400 оила ажрашган. Ажралишлар сони Жиззах, Сирдарё ва Хоразм вилоятларида кўпроқ бўлмоқда.