Ўзбекистонни 2021 йилгача ривожлантириш стратегияси муҳокамага қўйилди

"Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида"ги президент Фармони лойиҳаси халқ муҳокамаси учун эълон қилинди.

Норматив-ҳуқуқий актлар порталига жойлаштирилган ҳужжатда беш йўнгалишда ислоҳотларни амалга оширилиши қайд этилган.

Давлат бошқарувини , суд-ҳуқуқ тизимини модернизациялаш, иқтисодни лебераллаштириш, ижтимоий соҳани ва ташқи сиёсат принципларини ислоҳ этиш назарда тутилмоқда.

Жумладан, стратегияда Ўзбекистон атрофида хавфсизлик муҳитини яратиш, қўшнилар билан дўстона муносабатларни мустаҳкамлаш ҳамда Ўзбекистоннинг халқаро ҳамжамиятдаги имиджини ошириш ҳужжатда қайд этилган.

Мазкур стратегияни амалга ошириш учун махсус миллий комиссия ташкил этилади. Стартегия босқичма-босқич беш йилда амалга оширилиши режалаштирилган.