Италияда меҳмонхонани қор кўчкиси босиб қолди, ҳалок бўлганлар бор

Италиянинг марказий ҳудудларидаги Гран-Сассо тоғларида ер қимирлаши оқибатида ҳаракатга келган қор кўчкиси ичида 30 нафар атрофида киши бўлган меҳмонхонани босиб қолди. Ҳалок бўлганлар тўғрисида ҳозирча маълумот йўқ.

Кўчки чоршанба оқшомида тушган. Об-ҳаво шароити оғир бўлгани учун қутқарувчилар меҳмонхонага бир неча соат давомида етиб бора олмаган. Меҳмонхонада бўлганларнинг телефонлари жавоб бермаётгани хабар қилинди.

Чоршанба куни тонгда Италиянинг марказий қисмида 5,4 магнитудали зилзила содир бўлди. Ер қимирлаши Римнинг баъзи ҳудудларида ҳам сезилгани айтилди.