NASA: Ер сўнгги йилларда муттасил исимоқда

2016 йил Ер тарихидаги энг илиқ йил ўлароқ қайд этилди. Бу ҳақда АҚШ Аэронавтика ва фазо тадқиқотлари миллий бошқармаси (NASA) ҳамда Океаник ва атмосферик изланишлар миллий бошқармаси (NOAA) билдирди.

Агентликларга кўра, сўнгги уч йил давомида ҳар йили Ер сатҳининг ўртача ҳарорати бўйича рекорд қайд этилган. 2015 йил ҳам айнан шундай рекорд ўрнатилган эди. Ундан аввал эса 2014 йил ҳам олдинги йилларга солиштирганда энг илиқ йил бўлганди

NASA статистикасига кўра, ҳозирда ўртача глобал ҳарорат аср ўрталарига солиштирганда Фарангейт бўйича 1,78 (Цельсий бўйича 0,99) градусга баландроқдир. Бунданда ёмони, XIX аср охирида ҳарорат ёзиб олина бошланганидан бери ер сатҳининг ўртача ҳарорати Фарангейт бўйича 2,0 градусга кўтарилган.