Денис Истомин Австралия очиқ чемпионатини тарк этди

Денис Истомин.

Теннис бўйича Автралия очиқ чемпионатида ўзбекистонлик спортчи Денис Истомин болгариялик Григор Димитровга енгилиб, мусобақаларни тарк этди.

2 соат 24 минут давом этган матчда Димитров 3:1 ҳисобида ғалабага эришди.

Дунё теннисчилари рейтингида 117-ўринни эгаллаб турган Истомин ўз карьерасида биринчи марта нуфузли чемпионатнинг тўртинчи доирасида иштирок этишга муваффақ бўлди.

Бундан аввал Истомин чемпионатнинг иккинчи даврасида жаҳоннинг иккинчи энг яхши теннисчиси Новак Джоковични мағлуб қилган ва бу ғалаба жаҳонда сенсацияга сабаб бўлган эди.

Новак Джокович биринчи марта жаҳон теннисчилари юзталигидан жой олмаган спортичга ютқазди.