Ўзбекистонлик ҳаво гимнастлари Монте-Карлода олий мукофотга сазовор бўлди (ВИДЕО)

Монаккодаги цирк фестивали пайтида олинган сурат.

Монте – Карлода 19-23 январь кунлари ўтган 41-халқаро цирк фестивалида ўзбекистонлик ҳаво гимнастлари Кристианна Воробьева ва Рустэм Ўсмўнов олий мукофот- “Олтин масхарабоз”га сазовор бўлди. Цирк артистларига бериладиган мазкур мукофот кино соҳасидаги “Оскар” мукофотига тенглаштирилади.

1974 йилдан бери ҳар йили ўтказиб келинадиган мазкур фестивалда дунёнинг 16 мамлакатидан 120 нафар цирк артисти иштирок этди.

Ўзбекистонлик циркчилар “Олтин масхарабоз”дан ташқари яна иккита махсус мукофот билан ҳам тақдирланди.

Мукофотни ғолибларга Монако маликаси Стефания топширди.