Германияда Геббельснинг котибаси 107 ёшида вафот этди

Брунгильда Помзель

Учинчи Рейхнинг Халқ таълими ва пропаганда вазири Йозеф Геббельснинг собиқ шахсий котибаси Брунгильда Помзель нацистлар асосий жиноятчиларини шахсан таниган энг сўнгги кишилардан бири эди, деб хабар қилди Deutsche Welle радиоси.

Associated Press ахборот агентлигининг хабар қилишича, Брунгильда Помзель 27 январда Мюнхендаги ўз уйида вафот этган.

Помзель 1942 Геббельснинг шахсий котибаси бўлиб иш бошлаган ва у ўз жонига қасд қилган сана - 1945йилнинг 1 майигача ишлаган.

Помзелнинг айтишича, у Геббельснинг қўлида ишлаб юрган чоғида концентрацион лагерлар ва Холокост тўғрисида ҳеч нарса билмаган ва кейин ҳамма нарсадан хабардор бўлгач, виждон азобидан қийналган.

Уруш тугагач, Брунгильда Помзель қамоққа олинган ва 5 йилга озодликдан маҳрум қилинган.

2016 йилнинг ёзида бергани сўнгги интервьюсида Помзель журналистларга: ”Худо йўқ, лекин иблис, албатта, бор. Ва ҳеч қандай адолат йўқ”, деган.