Россия чегарасини нолегал кесиб ўтиш учун Қозоғистон даштларида қаҳратон совуқда 16 соат юриб ҳалок бўлган ўзбекистонлик билан бирга унинг яна 6 ватандоши бўлган.
Интерфакс-Поволжье ахборот агентлигининг хабар қилишича, тирик қолган 6 ўзбекистонликни Қозоғистон-Россия чегарасининг Самара вилоятига туташ қисмида Россия Федерал хавфсизлик хизмати қўлга олган.
Маълум бўлишича, исм-фамилиялари ошкор қилинмаган 7 ўзбекистонлик январнинг ўрталарида Россиядан Ўзбекистонга депортация қилинган. Лекин улар яна Россияга қайтишга қарор қилган.
Самара суди 6 ўзбекистонликни 2 ойга ҳибсга олиш тўғрисида қарор чиқарди, улар давлат чегарасини уюшган гуруҳ бўлиб бузганликда айбланиб, 6 йилга қамалиши мумкинлиги хабар қилинди.