Самарқанд шаҳрига Раҳимов Воҳид Санақулович ҳоким этиб тайинланди. Бу ҳақдаги қарорни Самарқанд вилояти ҳокими Химмат Оқбўтаев 2017 йил 3 февраль куни имзолади.
Ҳокимлик матбуот хизматига таяниб хабар қилган маҳаллий нашрларга кўра, Воҳид Раҳимов шу вақтга қадар вилоятнинг Пастдарғом туманига ҳоким эди. У Самарқанд шаҳар ҳокими вазифасида ишлаб келаётган Акбар Шукуровнинг ўрнини эгаллади. Акбар Шукуров вилоят ҳокимининг қарорига кўра, бошқа ишга ўтказилди.