Шимолий Корея яна бир баллистик ракетани синовдан ўтказди

2016 йил апрелда Шимолий Корея синовдан ўтказган баллистик ракета, (Шимолий Корея Марказий ахборот агентлиги тарқатган сурат)

12 февраль куни АҚШ ва Жанубий Корея ҳарбийлари Пхенян якшанба куни эрталаб навбатдаги баллистик ракетани синовдан ўтказганини хабар қилди.

"Ракета 500 километр масофада учирилди ва ҳозирда Жанубий Корея ҳамда АҚШ ҳарбийлари қўшимча маълумотларни йиғмоқда", деди Жанубий Корея Ҳарбий штаби Бош қўмондони.

Япония Вазирлар маҳкамаси Бош котиби Ёсихидэ Суга якшанба куни Токиода ўтказган матбуот анжуманида: "Баллистик ракета, афтидан, Шимолий Кореянинг ғарбий соҳилидан учирилди ва Япон денгизига қўндирилди. Ваҳоланки, ракета бизнинг иқтисодий ҳудудларимиз (Маълум бир давлат итисодий ҳақларга эга бўлган, аммо территориал жиҳатдан эгалик ҳаққи бўлмаган сувли ҳудудлар - таҳр.)га қўндирилмади, деган ишончдамиз", деди.

АҚШ ҳарбийлари бунинг ўртача узоқликда учувчи, минтақалараро учирилмайдиган баллистик ракета бўлиши мумкинлигини айтмоқдалар.

Бу хабар Япония Бош вазири Шинзо Абе ва АҚШ президенти Доналд Трамп Флоридада учрашган бир пайтда пайдо бўлди.

Навбатдан ташқари брифингда ҳодисага муносабат билдирган Доналд Трамп АҚШ ўз иттифоқичиси Японияни "юз фоиз" қўллаши, Шинзо Абе эса бу синовни " мутлақо қабул қилиб бўлмас" деб билишини айтди.