Украина Жаҳон савдо ташкилотига Россия устидан шикоят киритди

Жаҳон савдо ташкилоти логотипи.

Украина Жаҳон савдо ташкилотидан Россия орқали маҳсулотларни олиб ўтишга киритилган чекловнинг қонунийлигини ўрганиш учун ҳакамлар ишчи гуруҳини ташкил этишни сўради.

Москва томонидан 2016 йилда киритилган мазкур чеклов Украинадан Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистонга қилинаётган экспортнинг 80-95 фоизига тегишлидир.

Россия президенти 2016 йил 1 январидан эркин савдо шартномасининг Украинага тегишли қисмини музлатиб қўйган эди. 2016 йил 1 июлидан бу чеклов муддати 2017 йил охиригача узайтирилган.