Дональд Трамп Россия билан алоқаси йўқлигини айтди

АҚШ президенти Дональд Трамп.

АҚШ президенти Дональд Трамп пайшанба куни ўтган матбуот анжуманида Россия билан ҳеч қандай алоқаси йўқлигини, бироқ бу мамлакат билан дўстона алоқаларни тиклашни исташини айтди.

"Мен ўзим ҳақимда айтадиган бўлсам, Россияда мулким йўқ, Россияда кредитларим йўқ ва Россия билани ҳеч қандай шартномаларим ҳам йўқ”, деди Трамп.

Трамп Россияга нисбатан санкцияларни бекор қилиш масаласида ҳеч кимга топшириқ бермаганини айтди ва бу хабарларни барчасини ёлғон маълумот сифатида инкор қилди.

АҚШ президентининг хавфсизлик бўйича маслахатчиси Майкл Флинy 13 февраль куни Россия элчиси билан суҳбатлашгани тўғрисида Трамп маъмуриятига нотўғри ахборот бергани ортидан истеъфога чиқарилган эди.

Хабарларда Майкл Флинн Россия элчиси билан Москвага нисбатан жорий этилган санкцияларни бекор қилиш масаласида суҳбатлашган бўлиши мумкинлиги айтилган эди.