АҚШ сенатори Россияга нисбатан санкцияни кучайтиришга чақирди

Latvia -- US Senator Lindsey Graham speaks during a news conference in Riga, December 28, 2016

АҚШ сенатори Линдсей Грэҳем АҚШ президенти сайловига таъсир қилгани иддао қилинаётган Россияга нисбатан жазо чораларини кучайтириш йўлини топишга ваъда берди.

"2017 йил Россиянинг Конгрессдаги аҳмоқларини қувиш йили бўлади!" деди сенатор Хавфсизлик масалалари бўйича 19 февраль куни Мюнхенда ўтган конференцияда.

АҚШ хавфсизлик хизматлари шахсан Россия президенти Владимир Путин Америка сайлов жараёнларига таъсир қилиш, демократлар номзоди Ҳиллари Клинтонни ёмонотлиқ қилиш учун буйруқ бергани айтилган ҳисоботини эълон қилган. Унда Россия президентликка номзод Дональд Трампни қўллагани айтилган.

Дональд Трамп 2016 йил, 8 ноябрда ўтган сайловда ғалаба қозонган ва 20 январь куни президент сифатида қасамёд келтирган.

Эндиликда сенатор Грэҳем сайлов ўтгач, Конгресс бошқа ишлар билан шуғуллана бошлаши, "биринчи иш эса Россияга нисбатан санкцияларни муҳокама қилиш" бўлишини таъкидлади.

Сенатор Россияга нисбатан "сайловларга аралашгани учун" қўшимча санкциялар жорий қилишга оид ҳужжатни тайёрлаш ҳамда президент Трамп столига қўйишга эрилишига қаттиқ умид қилаётганини айтди.