Ўзбекнинг қурама уруғи ва кўпкари

Ўзбекнинг қурама уруғи Тошкент вилоятининг тоғли ҳудудларида яшайди. Улар ëшлигидан Кўпкари ўйинига ўргатиб борилади.

Асосан қурама уруғи яшайдиган Эртош қишлоғи Қамчиқ довони бўйида жойлашган. 

Ëзда деҳқончилик ва чорвадорлик билан шуғулланадиган қурама уруғи қишда Кўпкари мусобақаларини ўтказиб туради. 

Кўпкари от билан ўйналувчи спорт ўйини. 

Кўпкари нафақат ўзбеклар балки қозоқлар, қирғизлар, қорақалпоқлар, афғонлар орасида кенг тарқалган от спорти ҳисобланади.   

Ҳар бир халқ бу ўйинни ўзича номлайди, аммо ўйин қоидалари ва мақсади бир хил.

Кўпкари асосан Наврўз ëки шунга ўхшаш байрамларда ўйналади. Шунингдек тўй ëки бола туғилганлиги муносабати билан ўйналиши мумкин. 

Кўпкари ўйини қоидаси қатнашувчиларга ғирромлик қилишларига йўл қўймайди. 

Ақл, куч, эпчиллик, от эгарида ўзини тута билиш ва ўзини от билан бир ҳис қилиш Кўпкари ўйинида муваффақият келтирувчи омиллардан ҳисобланади. 

Кўпкарини томоша қилмаган одамнинг кенг майдонда бўладиган курашни ҳис қилиши қийин. 

Чавандозларга томошабинлар томонга қараб отни ҳайдаш ман қилинади. 

Кўпкарини биринчи марта томоша қилаëтган одам қатнашувчилар ўртасида бўлаëтган кураш ва томошабинлар ҳиссиëтидан жунбушга келади.