Россиялик сиёсий фаол Илдар Дадин озод қилинди

Озодлик радиоси рус хизматининг хабар қилишича, фаол 26 февраль куни Олтой ўлкасидаги 5 сонли Рубцовск қамоқхонасидан озод қилинган.

Унинг жазо муддати шу йилнинг 30 июлида битиши лозим эди, аммо жазо Россия Олий судип томонидан бекор қилинди.

Фаолга қарши жиноят иши 2015 йилнинг январида қўзғатилган. У Россия ҳудудида намойишлар ўтказиш тартибини бир неча бор бузганликда айбланиб, 3 йиллик қамоққа ҳукм қилинган эди.

2016 йилда апелляция ҳайъати жазо муддатини 2,5 йилга туширди. Шу йилнинг 22 февралида эса Олий суд жазони бекор қилди.