Бугун Борис Немцов ўлдирилганига 2 йил бўлди

Немцов хотирасига ўтказилган митинглардан бири, Петербург, 26 февраль, 2017 йил.

Бугун Россия мухолифатининг таниқли лидери Борис Немцов ўлдириб куетилганига 2 йил тўлди.

Москвада ва Россиянинг бошқа қатор шаҳарларида якшанба куни минглаб одамлар 2015 йилнинг 27 февраль куни Кремль яқинида ўлдириб кетилган Борис Немцов хотирасига бағишланган маршда иштирок этди.

Хотира маршида иштирок этиш учун Қримдан ҳам қрим-татарлари келишди. Улардан бири 59 ёшли Ибрагим Османов мана буларни айтди:

"Немцов ҳар доим қрим-татар халқини қўллаб-қувватлаб келди. Биз бу ерга унинг хотираси олдидаги қарздорлигимизни узгани келдик, биз доим уни ёдда сақлаймиз. У бизнинг мустақиллигимиз учун курашди. Биз биламиз, у Қрим Россия томонидан босиб олинишига қарши эди”,- деди Османов.

Немцовнинг ўлимида айбланиб чеченистонлик беш одам қўлга олинган эди. Бироқ улар судда ўзларига билдирилган айбловларни инкор этган. Немцов тарафдорлари ҳақиқий қотиллар топилишига ишонмайдилар.