Бухородаги Чорминор сувдан тозаланди

Бухородаги тарихий обидалардан бири.

Бухородаги Чорминор архитектура ёдгорлиги 27 февраль ҳолатига кўра сувдан тозаланди.

Бир неча кун олдин Фейсбукда Чорминорнинг сув босган ҳолатдаги сурати пайдо бўлган эди. Ўзбек матбуотининг хабар беришича, ўтган ҳафта сўнггида бир неча кун ёққан ёмғир оқибатида тарихий обидани сув босган эди.

Тарихий обидаларни ҳимоя қилиш бўйича Бухоро ва Навоий вилоят инспекцияси мазкур хабарлар ортидан Чорминорга эътибор қаратиб, обидани судан тозалаган. Инспекция раҳбариятига кўра, Чор минордаги сувни сўриб олувчи насос электр линиясидаги узилиш ортидан ишламай қолгани учун мана шундай вазият юзага келган.

1807 йилда барпо этилган Чорминор ЮНЕСКОнинг жаҳон мероси рўйхатига киритилган тарихий обида ҳисобланади.