Афғонистонда полиция зобити 11 ҳамкасбини отиб ўлдирди

Лашкаргоҳда сўнгги бор 2017 йилнинг 10 январида худкуш шахс ҳужум уюштирган эди.

Маҳаллий расмийларга кўра, воқеа мамлакат жанубидаги Ҳилманд вилояти маркази Лашкаргоҳда душанба куни содир бўлган. Полиция ходими 11 ҳамкасбини назорат масканида ухлаб ётган пайтда отиб ўлдирган.

Ҳилманд вилояти ҳокими матбуот котибининг маълум қилишича, ҳамкасбларини отиб ўлдирган полиция ходими уларнинг қуроллари ва ўқ-дориларини йиғиб, жаноят жойидан автомашинада Толибонга қўшилиш учун қочиб кетган.

Воқеа учун масъулиятни Толибон ҳаракати ўз зиммасига олди.

Сўнгги 15 йилда давом этаётган фуқаролик урушида армия билан полиция таркибидаги хизматчиларнинг суиқасдлари Афғонистон куч ишлатар тизимларининг асосий муаммосига айланиб қолган.

Бундан ташқари шахсий таркиб орасида талафотларнинг кўплиги, ва дезертирлик Толибон билан курашаётган Афғонистон хавфсизлик кучларининг олдида турган оғир масалалардан биридир.

Лашкаргоҳ Ҳилманд вилоятини Афғонистон кучлари назорати остидаги саноқли ҳудудлардан биридир.