Шавкат Мирзиёев Россиянинг бош разведкачисини қабул қилди

Россия ташқи разведка хизмати директори Сергей Наришкин.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев сешанба куни Россия ташқи разведка хизмати директори Сергей Наришкинни қабул қилди.

Бу ҳақда хабар қилган “Ўзбекистон” телеканали “Ахборот” кўрсатувига кўра, амалий сафар билан Ўзбекистонга келган россиялик мулозим билан учрашув чоғида Шавкат Мирзиёев даврнинг таҳдидларига қарши ҳаракатлар соҳасида икки мамлакатнинг ҳамкорлиги даражасини юқори баҳолаган.

Экстремизм ва террорчилик, наркотиклар ғайриқонуний савлоси ва уюшган жиноятчиликка қарши кураш масалаларига алоҳида эътибор қаратилгани айтилди.

Ўз навбатида Сергей Нарышкин икки мамлакат хавфсизлигини таъминлашнинг долзарб вазифаларини ҳал қилишда ўзаро ҳамкорликдаражасини юқори баҳолаган. У, шунингдек, Шавкат Мирзиёевга Россия президенти Владимир Путиннинг саломини етказган.